Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхона назорати самарадорлиги юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди
1283
Наманган вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг божхона назорати техник-воситаларидан самарали фойдаланишдаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Божхона институтининг малакали ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Наманганда божхона назорати самарадорлиги юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди

Ўқув машғулоти жорий йилнинг 17 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида божхона тизимида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси доирасида ташкил қилинди.

Семинарда Божхона институтининг катта ўқитувчиси-психолог М.Қодиров томонидан божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларнинг хавф гуруҳига қараб профилларга ажратишга, катта ўқитувчи У.Ибрахимов ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармаси инспектори С.Махкамовлар томонидан эса инспексион кўрик мажмуалари, рентген аппаратларидан самарали фойдаланиш ва рентген тасвирини таҳлил қилиш усулларига тўхталиб ўтилди.

Ўқув семинари баҳс-мунозараларга бой бўлиб, унинг якунида эса семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавоблар олишди.

3.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг