Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначиларнинг ўқув ва билим малакаларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси таъминламоқда
881
Божхоначиларнинг ўқув ва билим малакаларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси таъминламоқда
Божхоначиларнинг ўқув ва билим малакаларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси таъминламоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил 17 февраль куни ўтказган видеоселектор йиғилишида божхона тизимида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси доирасида Андижон вилояти божхона бошқармаси тасарруфида бўлган чегара божхона постлари ходимлари учун навбатдаги сайёр ўқув машғулоти ўтказилди.

Маълумки, бугунги глобаллашув даврда бошқа давлат ташкилотлари билан бир қаторда божхона органлари хизмати олдига ҳам кўплаб долзарб ва кечиктириб бўлмас вазифалар юкланмоқда. Божхоначилар томонидан экспорт-импорт операциялар жараёнларини амалга оширишда биринчи навбатда божхона назоратини тез ва сифатли амалга ошириш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Дўстлик чегара божхона постида Божхона институтининг “Божхона назорати кафедраси” катта ўқитувчиси У.Ибрагимов ҳамда “Тил ва психологик тайёргарликни ривожлантириш маркази” катта ўқитувчиси М.Қодировлар томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр ўқув машғулотида божхона назоратини амалга оширишда қўлланиладиган божхона техник воситаларини тўғри қўллаш орқали контрабанда ашёларини, шунингдек радиактив моддаларни аниқлаш мавзусида назарий ва амалий кўникмалар бериб ўтилди.

 

3.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг