Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Чилонзор туманидаги 114-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан ташкил этилган навбатдаги очиқ эшиклар кунининг мақсади ҳам айни шу жиҳатга қаратилди.
Ўқувчиларга Божхона институти фаолияти, бу ердаги таълим жараёнлари, курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар таништирилди.
Институт курсантлари томонидан таҳсил давомида ўқув қуроли сифатида фойдаланиб келаётган ўқотар қуроллар кўргазмаси ҳамда “Божхона бургутлари” жамоасининг чиқишлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Ўсмир бўлишига қарамай тезроқ ҳарбий бўлиш истагини билдираётган бу ўқувчиларда Ватанга бўлган мухаббат, уни қўриқлашдек шарафли ишга иштиёқи юзу кўзларида балқиб турди.
Бир сўз билан айтганда мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан ҳимоясига бўлган қизиқишларининг ортишига, она Ватанга муҳаббат туйғуси билан улғайиб, комил инсонлар бўлиб етишишига хизмат қилади.
2.04.2022