Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш долзарб масала!
1461
Юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида божхона соҳасини такомиллаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш долзарб масала!

Шу жумладан, ҳудудий божхона бошқармаларида коррупцияга қарши курашиш, ТИФ қатнашчиларини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда ечимини топиш айни дамда долзарб масала бўлиб келмоқда.

Ана шундай йиғилишлардан бири “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида комплекс бошлиғи ўринбосари Анвар Мухаммадиев, тегишли бўлим бошлиқлари ҳамда ТИФ қатнашчилари иштирокида бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида ташқи иқтисодий фаолият йўналишига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётда қўлланилиши, мавжуд муаммолар муҳокамаси ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбиркорларни қийнаётган бир қатор масалаларга тушунтиришлар берилди. Хусусан, тадбиркорлар “Ваколатли иқтисодий оператор” мақомини олиш тартиби ва ушбу мақом берадиган қулайликлар, импорт қилинган товарларни ўз омборига олиб бориб сақлаш масалалари, шунингдек, уяли алоқа воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини автоматлаштириш масалалари хақида сўз юритишди.

Шундан сўнг, Шахсий хавфсизлик бўлими томонидан тадбиркорлар орасида аноним сўровнома ўтказилди. Сўровнома ёрдамида ТИФ божхона постининг фаолиятига холисона баҳо бериш, тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш кўзда тутилган.

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг