Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси «Энг яхши юридик хизмат – 2022» республика танловида 2-ўринни қўлга киритди
7506
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «ОЛМОС» конвенцион марказида Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган «Энг яхши юридик хизмат – 2022» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитаси «Энг яхши юридик хизмат – 2022» республика танловида 2-ўринни қўлга киритди

Юридик хизматларнинг ташкилотлардаги ўрнини кўрсатиш орқали республикадаги бошқа ташкилотларда профессионал юристлар жамоасини яратишга бўлган интилишларни кучайтириш мақсадида ташкил этилган танловда қатнашиш учун республика даражасидаги 147 та давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларидан ҳужжатлар келиб тушди.

Танлов комиссия томонидан келиб тушган ҳужжатларни ўрганиши натижасига кўра, фақат 7 та давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолияти ижобий баҳоланиб, финал босқичига йўлланма берилган эди.

Бунда финал босқичи иштирокчилари бир йил давомида амалга оширган ишлари, хусусан, эришган ютуқлари ҳақида комиссия аъзоларига тақдимот қилдилар.

Бугун эълон қилинган танлов натижаларига кўра, Давлат божхона қўмитаси мазкур танловда 2-ўринни қўлга киритди.

Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитаси Юридик хизмати 10 млн. сўм пул мукофоти ва телевизор билан тақдирланди.

Танлов нафақат юридик хизмат ходимлари ўртасида рақобат муҳитининг шаклланишига, балки иштирокчилар ўртасида ўзаро фикр алмашиб, дўстона алоқаларни мустаҳкамлашига замин яратади.

Фурсатдан фойдаланиб, Давлат божхона қўмитаси Юридик бошқармасини ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этамиз!

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг