Бугунги кунда Давлат ва жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшлар муҳим ўрин тутади.
Шу боис бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу муносабат билан, Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан Андижон шаҳридаги 50-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларини божхона соҳаси билан яқиндан таништириш мақсадида “Божхоначи-шарафли касб” мавзусида экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида ўқувчиларга Дўстлик чегара божхона пости фаолияти, унда мавжуд барча божхона техник воситалари ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек ўқувчилар постда фаолият олиб бораётган кинология хизмати билан танишиб, хизмат итларининг кўргазмали чиқишини томоша қилиш билан бирга божхоначи дея аталмиш ушбу шарафли ва машаққатли касб эгаси бўлишни ўз олдиларига мақсад қилишди.
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
2.04.2022