Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда
1542
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятининг барча ҳудудларида дарахт кўчатлари ўтқазиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилган.
Қашқадарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ва бошқарма тасарруфидаги божхона постлари ҳудудлари ва йўлларда манзарали, мевали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экилмоқда.

Хусусан, бошқарманинг “Қарши-Керки” чегара божхона постига олиб борувчи йўл атрофига 1500 туп, пост ҳудудига 300 туп мевали ва иқлим шароитига мос бўлган манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Шунингдек, Китоб туманида барпо этилган боғга 300 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида тажрибали мутахассислар ва боғбонлар кўчат экиш ва парваришлаш бўйича ўзларининг тавсияларини ҳам беришмоқда.

Дарҳақиқат, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

Шу сабабдан ҳам, вилоятимиздаги барча инсонлар, кекса-ю ёш, фаол ва масъулиятли фуқаролар ушбу умуммиллий лойиҳа атрофида бирлашишга, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи ва ҳовлисига дарахт кўчатлари экишга чақирилмоқда.

Бу ишларни бардавом бўлиши, инсониятга фойда келтирадиган даражада маконимизни яшилликка буркашга олиб келади.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг