Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Божхона тизимини коррупциядан холи қилиш – энг устувор вазифа” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди
1397
“Божхона тизимини коррупциядан холи қилиш – энг устувор вазифа” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди

"Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак" 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиёев

 

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йилнинг 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Мазкур йиғилишда давлат раҳбари божхона тизимини коррупциядан холи қилиш энг устувор вазифа эканини, бу соҳа бошқа давлат идораларига намуна бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бунинг учун эндиликда соҳага замонавий комплаенс тизими жорий этилади.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш, соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида “Божхона тизимини коррупциядан холи қилиш – энг устувор вазифа” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланишича, 2022 йил давомида бошқарма ходимларининг шахсий хавфсизлиги таъминлаш, мансаб жиноятлари ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўйилишининг олдини олиш, божхона органлари имиджини ошириш ҳамда уларга юклатилган вазифаларни оғишмай бажарилишини таъминлаш мақсадида 97 маротаба умумий ва якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Ўтган давр мобайнида 17 нафар ходимларнинг шахсий хавфсизлиги таъминланган.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш йўналишида  бошқарма ва божхона постларида ўтказилган учрашувлар юзасидан 7 маротаба интернет тармоғида мақолалар чоп этилган бўлса, 4 маротаба телевидения орқали намойиш этилган.

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Тадбир давомида бошқарма шахсий таркиби ўртасидаги муҳит, коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқадиган омиллар ҳамда божхона ходимлари томонидан йўл қўйилган салбий ҳолатлар бирма-бир аниқ мисоллар келтирилган ҳолда шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шу билан бирга, жиноий хатти-ҳаракатларга мойиллиги бўлган ходимларга нисбатан коррупциявий жиноятларга ундаш ҳолатлари юзасидан зудлик билан соҳавий бўлим ва бошқарма раҳбариятига ахборот бериш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир божхона ходимида ҳалоллик иммунитетини ошириб ва бу билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш лозимлиги, Давлатимиз раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга постда хизмат қилаётган ходимлар ўзининг Ватанга садоқати ҳамда ҳалол ва пок меҳнати билан жавоб қайтариши лозимлиги таъкидланди.

Тадбир якунида, бошқармада коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга қарши муросасиз курашиш мақсадида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади. Шу сабабдан фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг (71)  207-09-39 телефон рақамига қўнғироқ қилишларини сўраб қоламиз.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

29.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг