Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
БОМКА дастури Марказий Осиёнинг беш давлати чегара, божхона, ветеринария ва фитосанитария идораларида мутахассисларни ўқитиш салоҳиятини кучайтиришга ҳисса қўшмоқда
1366
15-17 март кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда чегараларни бошқариш бўйича кўмак дастури (БОМКА) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Душанбе шаҳридаги дастурлар офиси ва ЕХҲТнинг раҳбарлар кадрлар учун чегарачилар коллежи билан ҳамкорликда Марказий Осиё давлатларининг чегара, божхона, ветеринария ва фитосанитария идораларида инструктор ва тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш (TоT) методикасини ишлаб чиқиш бўйича минтақавий семинар ўтказди.
БОМКА дастури Марказий Осиёнинг беш давлати чегара, божхона, ветеринария ва фитосанитария идораларида мутахассисларни ўқитиш салоҳиятини кучайтиришга ҳисса қўшмоқда

Мазкур семинар, тренерлар тайёрлашнинг аҳамиятини эътироф этган ҳолда, ўқув жараёнини ўз вақтида ва самарали ўтказиш учун минтақа давлатларининг тегишли миллий идораларини қўллаб-қувватлаш методологиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу идораларда зарур билим ва кўникмаларни ўз вақтида ҳамда  муваффақиятли тарқатишда малакавий салоҳиятни оширишга қаратилган.

Ушбу мақсадда Латвия Давлат чегара коллежи ва ЕХҲТнинг раҳбар кадрлар учун чегара коллежи вакилларидан иборат  мутахассислар гуруҳи чегара идораларида кадрлар тайёрлаш тизимига, ўқув жараёнидаги ТоТ услубий тамойилларининг ўрнига алоҳида эътибор қаратди.  Ушбу тадбир даовмида ишлаб чиқилган ТоТ методологияси бир нечта бўлимларни ўз ичига олади ва ўқитувчиларга ўқув курсларини режалаштириш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тегишли ўқитиш усулларини танлаш ва муваффақиятли қўллашда ёрдам бериши кўзда тутилган. Мазкур методология БОМКА дастури доирасида режалаштирилган тренинглар давомида синовдан ўтказилади.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган Марказий Осиёда чегараларни бошқариш бўйича кўмак дастури (БОМКА) трансчегаравий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва Марказий Осиёнинг чегарадош ҳудудларида яшовчи аҳоли турмуш шароитини яхшилаш орқали минтақада барқарор иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш ва шу аснода минтақада хавфсизлик ва барқарорликни оширишга қаратилган. БОМКA дастурини амалга ошириш 2003 йилда бошланган ва шундан буён Дастур чегараларни интеграциялашган бошқариш концепциясини қўллаш орқали чегара назорати идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, чегара назоратини халқаро тажрибалар ва Европа Иттифоқи стандартларига мувофиқлаштиришда етакчи аҳамиятга эга бўлиб келмоқда.

2021 йилнинг апрель ойида бошланган БОМКА дастурининг 10 босқичи тўрт йўналишни қамраб олган: чегара идораларини институционал ривожлантириш, қонун бузилиши ҳолларини аниқлаш бўйича салоҳиятни ошириш, трансчегаравий савдо ва ҳамкорликни енгиллаштириш ва такомиллаштириш. Минтақадаги энг йирик ташаббуслардан бири ҳисобланадиган Дастурнинг умумий бюджети 21,65 миллион еврони ташкил этади ва амалга ошириш муддати 4,5 йил бўлиб, у Европа Иттифоқининг Ҳамкорлар консорциуми ҳамда Миграция сиёсатини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади. Европа Иттифоқи аъзолари орасидан танлаб олинган Ҳамкорлар консорциуми Латвия Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати томонидан бошқарилади. 

23.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг