Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида Туркий давлатлар ташкилотининг бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди
1809
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган биринчи халқаро инвестиция форуми доирасида юртимизга ташриф буюрган Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Багдад Амреевнинг Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитасида Туркий давлатлар ташкилотининг бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди

Меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Давлат божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов сўнгги йилларда туркий давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик изчиллик билан кенгаяётганини таъкидлади.

Бунда эса Туркий давлатлар ташкилоти алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, ташкилотнинг Транскаспий йўлаги бўйлаб халқаро ташувларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тажрибасига асосланган “e-TIR” электрон ташувлар механизмини жорий этиш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар чегара божхона постлари фаолияти билан яқиндан танишишни назарда тутувчи “Карвонсарой” лойиҳаларида Давлат божхона қўмитаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Учрашувда туркий давлатлар ўртасида ўзаро божхона ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, божхона-савдо тартиботларини соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўпроқ қулайликлар яратиш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва ҳамкорликнинг бошқа бир қатор устувор йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Тадбирда делегация аъзолари томонидан билдирилган таклифлар Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан мамнуният билан қабул қилинди.

26.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг