Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда ташқи иқтисодий фаолият божхона постида прокуратура ходимлари иштирокида амалий ўқув-семинари бўлиб ўтди
7732
Божхона ва прокуратура органлари ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Сирдарёда ташқи иқтисодий фаолият божхона постида прокуратура ходимлари иштирокида амалий ўқув-семинари бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Гулистон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Сирдарё вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Р.Норбоев ҳамда туман ва шаҳар прокуратурасининг тергов гуруҳи ходимлари иштирокида амалий ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур ўқув семинарида божхона органлари томонидан аниқланаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини келиб чиқиш сабаблари, профилактик тадбирларни ўтказилиши ҳамда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича процессуал ҳужжатларни расмийлаштируви юзасидан маълумотлар алмашилиб, тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид берилган саволларга масъул божхона ходимлари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Шу билан бирга, учрашув якунида божхона постида расмийлаштирув жараёни билан танишилиб, аниқланаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича юзага келаётган муаммолар юзасидан яқиндан ҳамкорлик қилиниши бўйича келишиб олинди. 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

26.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг