Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди
1096
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, уларга зарурий шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича божхона органлари томонидан мунтазам ҳудудларда, шунингдек жойларга чиққан ҳолда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилиши тизимли равишда йўлга қўйилган.
Тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди

Бу борада Президентимиз томонидан жорий йилнинг 23 март куни иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда идораларга айнан тадбиркорлар билан кунлик мулоқот ўрнатиб, уларнинг лойиҳалари, ишлаб чиқариш фаолияти ва экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳудудларга ҳамда жойларга чиққан ҳолда тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида берилаётган имтиёзларни етказиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган учрашувлар ўтказилмоқда. Навбатдаги очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашув бошқарманинг “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятда фаолият олиб бораётган “Фарғонаазот”, “ФНҚИЗ”, “Фарғона нефть маҳсулотлари”, “Водий Қуббо Экспорт”, “Наримтекс” каби йирик корхона вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбиркорларга божхона соҳасида яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имтиёзлар, божхона расмийлаштируви жараёнларининг соддалаштирилаётганлиги ва божхона соҳасида янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Клычев томонидан таништириб ўтилди.  Бундан ташқари божхона тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши натижасида 12 та идорадан олинган 60 турдаги рухсатномалар “ягона дарча” орқали электрон шаклга ўтказилиши божхонада юкларни расмийлаштириш вақти 10 баробаргача қисқаришига эришилганлиги ва жорий йилнинг 1 майидан бошлаб божхона юк декларацияларини расмийлаштириш ташқи иқтисодий фаолият божхона постларидан чиқарилиб, тадбиркорлар билан бевосита мулоқотсиз, масофавий амалга оширилишини айтиб ўтди. Бу эса тизимда шаффофликни таъминлашга ва божхона тизимини коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Мулоқот давомида тадбиркорларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммолари ўрганилиб зарурий тушунтиришлар берилди. Улар билан айни дамда ҳамкор давлатларда юзага келган зиддиятли вазият ва унинг ташқи иқтисодий фаолиятга таъсири, уни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига қулай шароит ва енгилликлар яратиш мақсадида, маҳсулотларни "экспорт" божхона режимига расмийлаштириш учун барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида тун-у кун хизмат кўрсатиш йўлга қўйилганлиги, тадбиркорлар томонидан муаммолари мавжуд бўлган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамли “Ишонч телефони”га ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасининг  73-249-07-00 рақамига мурожаат қилишлари мумкинлигини, ҳар бир мурожаат назоратга олиниши ва унинг натижаси бўйича қонуний чоралар кўрилишини йиғилганларга етказилди.

26.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг