Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тиббий буюмларни яширинча олиб кириш режаси фош бўлди
1059
Сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Тиббий буюмларни яширинча олиб кириш режаси фош бўлди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Д.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда кўрикдан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида умумий қиймати 592 миллион сўмлик 67 дона сифати кафолатланмаган турли тиббиёт буюмлари ва косметологик дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

26.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг