Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Н.Р.нинг қўл юклари ўрнатилган божхона кўригидан ўтказилганида, унинг қўл сумкаси ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва декларацияланмаган, умумий қиймати 142 миллион сўмлик 355 грамм оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига кириб келган “MAN” русумли юк автомашинаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада автомашинада умумий қиймати 75 миллион сўмлик 30 000 дона сим карталар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
26.03.2022