Тадбирда Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, “Бизнес логистикасини ривожлантириш” уюшмаси, “Ўзбекистон экспортчилари” уюшмаси, “Божхона брокерлари” уюшмаси каби давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Шунингдек, ўқув семинари давомида Давлат божхона қўмитасининг Рақамли божхонани ривожлантириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бошқармаси вакили Ш.Мўминов ҳамда Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети соҳавий мутахассислари Ш.Лутфуллаев, А.Узоқов, М.Мирсагатов ва Ф.Гафуровлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-748-сон Қонуни билан жорий этилган янги тартиб-қоидалар масъул давлат органлари ва ташкилотлари мутасадди ходимлари эътиборига етказилди.
Шу билан бирга, ўқув семинарига ташриф буюрган давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан семинар маърузачиларига мурожаат қилишди ва Божхона институти мутахассисларидан тегишли жавобларни олишди. Ўқув семинари қизғин баҳс-мунозаралар билан ўтди.
26.03.2022