Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар диққатига!
1033
Ҳозирда божхона расмийлаштируви жараёнларини такомиллаштириш ва унга сарфланаётган вақтни қисқартириш мақсадида божхона органларида бир қатор тизимли ва самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар диққатига!

Жумладан, божхона органларида божхона юк декларацияларининг (БЮД) инсон омили иштирокисиз – автоматик тарзда тизим томонидан расмийлаштириш амалиётининг жорий этилганлиги ҳам фикримиз исботи.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 6 июндаги ПФ-6005-сон Фармони билан БЮДни расмийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш ва унга сарфланаётган вақт сарфини кескин қисқартириш мақсадида, хавф даражаси паст бўлган товарларни инсон омили иштирокисиз автоматик тарзда божхона расмийлаштирувидан ўтказувчи “Авторасмийлаштирув” тизими амалиётга жорий этилди.

Мазкур тизим ёрдамида жорий йил бошидан экспорт, вақтинча сақлаш ва божхона омбори божхона режимларига қарийб 9 мингдан ортиқ декларациялар инсон омилисиз ўртача 3-5 дақиқада сарфланган ҳолда расмийлаштирилди.

Юқорида қайд этилган соддалаштирилган тартибдаги божхона назорати шаклларининг ҳалол ва қонунга итоаткор ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига нисбатан қўлланилишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тавсия этилади:

БЮДлар қуйидаги мезонлар талабларига жавоб берган тақдирда, яъни  

  • БЮДда хавф даражаси паст бўлган товарлар расмийлаштирилаётган бўлса;
  • БЮДнинг тўғри тўлдирилган ва унга тузатишлар киритилмаган бўлса;
  • БЮДга илова қилинган рухсатнома ҳужжатлари “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида мавжуд бўлса;
  • Бир корхона номидан бир нечта БЮДларни тизимга юбориш вақтининг оралиғи камида 15 дақиқани ташкил этса;
  • ТИФ иштирокчисининг божхона ва солиқ органларидан қарздорлик ҳолати мавжуд бўлмаса;
  • ТИФ қатнашчисининг ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлмаса,

У ҳолда, БЮДларнинг божхона ходими иштирокисиз автоматик тарзда расмийлаштирилиши имконияти ортади.

Имкониятдан унумли фойдаланинг!

26.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг