Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жаҳон божхона ташкилотининг халқаро экспертлари иштирокида Ягона дарча миллий божхона тизими бўйича амалий семинар бўлиб ўтди
1625
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган фаол ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлиги тобора кенгайиб бормоқда.
Жаҳон божхона ташкилотининг халқаро экспертлари иштирокида Ягона дарча миллий божхона тизими бўйича амалий семинар бўлиб ўтди

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Жаҳон божхона ташкилоти ўртасидаги фаол ҳамкорлик ҳам ўзининг янги босқичига кўтарилмоқда.

Бунда ташкилот Бош котиби Кунио Микурианинг 2021 йил ноябрь ойида мамлакатимизга ташрифи доирасида эришилган келишувлар, хусусан  2022-2023 йилларда мазкур ташкилот билан ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қараитлган “Йўл харитаси”муҳим аҳамият касб этмоқда.   

Ушбу йўл харитасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, Жаҳон божхона ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан биргаликда етакчи хорижий экспертларни жалб этган холда божхона соҳасининг энг долзарб мавзуларида семинар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, илоғор рақамли божхона технологияларини қўллаш борасида хориж тажрибасини кенг имплементация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 21-25 март кунлари Жаҳон божхона ташкилотининг Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш Глобал дастури доирасида халқаро экспертларининг мамлакатимизга ташрифи ҳам ўзаро ҳамкорликнинг навбатдаги ифодаси ҳисобланади.

Ташриф доирасида Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Ягона дарча миллий божхона тизимининг диагностикаси ва маълумотлар модели бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, “Ягона дарча” божхона ахборот тизимини янада такомиллаштириш масаласига  жорий йилнинг 17 февраль куни Президентимиз ҳузурида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган эди.

Семинарда асосий эътибор дунё давлатларида, хусусан Сингапур, Индонезия, Нигерияда  муваффақиятли тарзда қўлланиб келаётган “Ягона дарча” ахборот тизимининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга қаратилди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистонинг бу борадаги тажрибаси халқаро стандартлар миқёсида таҳлил қилинди.

Семинарга ташриф буюрган халқаро экспертлар билан Давлат божхона қўмитасида ҳам ишчи учрашув ташкил қилинди. Учрашувда “Ягона дарча” божхона ахборот тизимининг институционал асоси, концепцияси, тизимнинг жорий ҳолати, тузилмаси, ахборот оқими, мавжуд муаммолари ва истиқболдаги режалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда мазкур тизим орқали 12 та вазирлик ва идоранинг 60 турдаги рухсатнома ҳужжатлари тақдим қилинмоқда. Натижада эса божхонада юкларни расмийлаштириш вақти 10 баробаргача қисқарди.

5 кунлик семинар Ўзбекистоннинг “Ягона дарча” божхона ахборот тизимини янада ислоҳ қилиш, соддалаштириш ва тадбиркорлар учун ҳар томонлама қулай ва фойдали платформага айлантириш учун янгидан янги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилди.

 

26.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг