Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
650 миллион сўмлик товарларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
705
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
650 миллион сўмлик товарларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро Н.М. бошқарувидаги  “МАН” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, автомашинада ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган ҳамда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 664,1 млн. сўмлик 2992 дона электр чойнак, 3470 дона қармоқ жиҳозлари ҳамда 9351 дона автомобиль учун подшипник товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

25.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг