Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи
1009
Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи

Ана шу мақсадда пойтахтимизнинг “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Сергели туманида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар учун учрашув ташкил этилди.

Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.

Уларга божхона соҳасида янги қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва уларни амалиётда қўллаш бўйича тушунчалар берилди.

Юзма-юз дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.

25.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг