Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда салкам 2,7 миллиард сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
717
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Андижонда салкам 2,7 миллиард сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 2 673 600 000 сўмлик 2 хил турдаги авто эҳтиёт қисмлари  борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

25.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг