Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” ТИФ божхона постида бир қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйилди.
Жумладан, божхона постига келтирилган мой фильтрларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган юк декларацияси асосида товарлар божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 209,7 млн. сўмлик, 17 475 дона енгил автотранспорт воситалари учун мўлжалланган мой фильтрлари борлиги аниқланди.
Навбатдаги ҳолатда эса, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда хориждан юк контейнерида келтирилган халқ хўжалик товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Қарангки, қиймати 610 млн. сўмдан ортиқ бўлган 8 турдаги товарлар юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги фош бўлди.
Яна бир ҳолатда пойтахтимизда фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига келтирилган 6 турдаги товарларнинг ҳужжатларини ўрганиш давомида “расмлар учун багет” товарларининг ТИФ ТН кодига шубҳа бўлганлиги сабабли товарлар божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, “расмлар учун багет” товарларининг ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлиги аниқланиб, қиймати 150,4 млн. сўмлик 6288 дона мазкур товарлар вақтинча сақловга олинди.
Ушбу пост ходимлари томонидан “шнурсиз узатма кабели ва узайтиргич учун розетка” товарлари ҳам божхона кўригидан ўтказилганида, оғирлиги 1,5 тонна бўлган 7200 дона “шнурсиз узатма кабели ва узайтиргич учун розетка” товарларининг ТИФ ТН кодлари нотўғри таснифланиши натижасида, 72 млн. сўм қийматдаги мазкур товарлар ҳам вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
25.03.2022