Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди
801
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ва ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Урганч туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида “Nexia-2” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхталиб, унда йўловчи сифатида келаётган фуқаролар А.А. ва М.Р.лар холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув натижасида, уларнинг сумкаларида жами 669 дона (197 дона флаконда “Тропикамид” ва 300 дона “Regapen 300mg” ёзувли ҳамда 172 дона “Селофен” ёзувли) кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

25.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг