Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради
8086
Давлат божхона қўмитаси Раисининг топшириғига биноан 2021 йилнинг 25 декабрь куни Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада, қўшни давлатдан “Фаргона” чегара божхона пости орқали кириб келган фуқаро И.Ё. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси Фарғона туманида тўхтатилиб, мазкур божхона постига қайтариб олиб келинган.

Юк автотранспорт воситасига ортилган товарлар кўздан кечирилганида, ҳайдовчи йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан, ҳужжатларсиз, жуда кўп миқдордаги товарларни олиб ўтганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича 2022 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, ДБҚ Раҳбариятининг топшириғига асосан мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текширувига биноан “Фарғона” чегара божхона пости ходимларининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиб, ички норматив ҳужжатларга асосан интизомий жазо чоралари кўрилди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

24.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг