Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди
767
Божхона органлари томонидан дори воситаларининг ноқонуний реализациясини олдини олиш ва уларнинг юртимизга қинғир йўллар орқали олиб кирилишига қарши чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жиззахда дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ҳолатга чек қўйишди.

Жиззах шахрида ўтказилган тадбирда фуқаро У.М ўзига тегишли бўлган дастлабки қиймати 399 миллион сўмдан ортиқ, 9988 дона сифати кафолатланмаган “Enoxa-K40” номли дори воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур холат юзасидан божхона органлари томонидан текширув харакатлари олиб борилмоқда.

24.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг