Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
1061
Жорий йилнинг 17 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак”, дея алоҳида таъкидланган эди.
“Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Бугун мазкур топшириқ ижроси юзасидан божхона органлари томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, божхона постларида ходимлар аҳоли ва тадбиркорлар билан юзма-юз гаплашиб, ҳар бир масалани жойида бартараф этиб боришмоқда.

Навбатдаги учрашувлардан бири “Улуғбек” ташқи иқтисодий божхона постида бўлиб ўтди.

Унда божхона пости бош инспектори Лазиз Кахаров сўзга чиқиб, тадбиркорлик субъектларига соҳадаги сўнгги янгиликлардан тушунчалар бериб, Давлатимиз раҳбари томонидан божхона органларига берилган вазифалар тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Хусусан, божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши кераклиги, шунингдек, божхона тизимида “коррупциядан холи” дастурини амалга ошириш энг устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Дарҳақиқат, ҳозирда божхона органларида экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона расмийлаштируви амалга оширилиб келинмоқда.

Шу билан бирга ҳафтада икки маротаба тадбиркорлар билан жойларда учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари кўриб чиқилмоқда.

Учрашув давомида барча саволларига жавоб олишган тадбиркорларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли “ишонч телефон”га қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

24.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг