Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “MAN TGX” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги натижасида, ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган умумий қиймати 2 413 825 000 сўмлик 23 хил турдаги авто эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.03.2022