Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ТИФ божхона постида “буғлантирувчи ҳаво совутгич” товарлари пост ходимлари томонидан “қизил” йўлакка йўналтирилган божхона юк декларацияси ва юк ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, мазкур товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатура кодлари нотўғи таснифланганлиги аниқланди ва ушбу товарларга нисбатан 210 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда қиймати 784 млн. сўмни ташкил этувчи “буғлантирувчи ҳаво совутгич” товарлари вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
24.03.2022