Шу мавзуда, Тошкент вилоят божхона бошқармасида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича профилактик йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда, Тошкент вилояти ИИБ ЙХҲБ Ахборот хизмати бошлиғи иштирок этиб, бугунги кунда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида тизимда амалга оширилаётган ишлар, нафақат транспорт воситаси ҳайдовчиси балки, пиёдалар иштирокида содир этилган қоидабузарликлар борасида маълумотлар бериб ўтди.
Тадбир давомида мавзуга оид видеороликлар ҳам намойиш этилди.
Бу каби ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар, ўзимизнинг ва атрофимиздагиларнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Шахсий хавфсизлик бўлими
24.03.2022