Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда ип калавалар, аслидачи?
718
Турли найрангларни қўллаган божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатларда ип калавалар, аслидачи?

Хусусан, «Тошкент-АЭРО» ИБК «Авиа юклар» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган юклар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ҳужжатларга кўра ип калавадан иборат юклар орасида бир дона ҳам ип калава йўқлиги, уларнинг ўрнида хужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 627 миллион сўмлик 17 хилдаги хўжалик товарлари борлиги аниқланади.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

24.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг