Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари умумий қиймати 20 млн. сўмлик товар-моддий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб ўтилишини фош қилишди.
Жумладан, “Алмата–Нукус” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида қўшни давлат фуқароси Б.М 20 дона “тюнер” товарларини ноқонуний равишда олиб келаётган экан.
Фуқаролар У.П ва Т.Т.лар эса эса, 76 дона “ANTIOX” номли витамин дори воситаларини ҳамда “Кружка свежего” пиво алкоголь ичимликларини божхона назоратига тақдим этмасдан ва декларацияламасдан олиб келаётганликлари аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
6.07.2018