Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Д. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада мазкур автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 287,5 миллион сўмлик 57 500 дона тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
24.03.2022