Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 3,5 млрд. сўмлик ошхона жиҳозлари фош бўлди
698
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 3,5 млрд. сўмлик ошхона жиҳозлари фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда хориждан келтирилган юк контейнерида ҳужжатларга кўра юкланган “шиша идишлар”ни белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.  

Натижада, юк контейнерида ҳужжатларда  қайд этилмаган 3 млрд. 569 млн. сўмлик 94 944 дона ошхона буюмлари сирасига кирувчи чинни идишлар ҳам борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг