Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кумушларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
638
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Кумушларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Х.Л.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган умумий қиймати 33 миллион сўмлик 572,45 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

24.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг