Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Фарход” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун пиёда ҳолда кириб келган фукаро Г.Г.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда кўрикдан ўтказилди.
Натижада, унинг ёнида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 80 000 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга йўл олган фуқаро М.Р. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида автотранспорт воситасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона органи ходимларининг оғзаки сўрови вақтида маълум қилинмаган жами 11 000 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.03.2022