Ушбу ҳужжатлар ижроси юзасидан, Давлат божхона миқёсида коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш ва бундай ҳолатларга чек қўйишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолияти божхона пости томонидан ташқи иқтисодий фаолияти қатнашчилари ва тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида коррупциянинг салбий оқибатлари ва коррупцияга қарши курашишда қабул қилинган янги норматив ҳужжатлар мазмун–моҳияти тушунтириб ўтилди.
Биз сўз билан айтганда, коррупцияга қарши курашишда энг аввало давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва бу борада давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир якунида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225-02-26 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
20.03.2022