Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамиятимиз ривожига тўсиқ
1110
Коррупция – жамиятимиз ривожига тўсиқ. Зеро ушбу иллат мамлакат келажаги учун раҳна солади. Коррупцияга қарши биргина давлат ташкилоти эмас балки ҳар бир шахс, ҳар бир ташкилот муросасиз курашиши лозимлиги давлатимиз раҳбари томонидан қайта қайта таъкидланиб, юртимизда ҳам ушбу иллатга қарши курашиш тобора кучайтирилиб, ушбу иллатга йўл қўйган ҳар бир субъектга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазолар қўлланилиб келинмоқда.
Коррупция – жамиятимиз ривожига тўсиқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари “Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиёти билан боғлайдиган муҳим бўғин. Бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлар ва инвестицияларга тўсиқ бўлади” – деб таъкидлади. Шунингдек, йиғилишда божхона тизимини коррупциядан ҳоли соҳага айлантиришда, албатта, божхона ходимларининг ижтимоий ҳимоясига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Давлат божхона хизмати идораларида ҳам коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил 17 февраль куни ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 17 март куни Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида божхона ходимларининг яқин қариндошлари билан профилактик йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи, божхона хизмати полковниги О.Хожиматов очиб бериб, барча йиғилиш қатнашчиларини коррупцияга қарши биргаликда курашишга чорлади. Йиғилишда ҳар бир ходимнинг оила аъзолари билан суҳбат қилиниб, уларнинг коррупцияга қарши фикрлари тингланди. Шунингдек, сўнгги йилларда божхона соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, тизимда хизмат қилаётган ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ва келгусида ушбу йўналишда қилиниши режалаштирилган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга коррупцияга йўл қўйган ҳар бир ходимга жазо муқаррарлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида, барча божхона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ушбу соҳада коррупцион ҳолатларга дуч келса, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч рақамига ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидаги (61)224-90-86 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

20.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг