Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Урганч аэропорти” чегара божхона постида ўқувчи ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди
751
Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир.
“Урганч аэропорти” чегара божхона постида ўқувчи ёшлар  учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 17 февраль куни Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда ёшларни божхона соҳасига қизиқтиришни энг аввало мактабдан бошлаш кераклиги бўйича топшириқ берилган эди .

Шу мақсадда ҳозирда ҳар бир вилоятда алоҳида мактабни танлаб олиб, унда ўқувчиларни божхона соҳасига қизиқтиришга қаратилган алоҳида дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Дастурга мувофиқ танланган мактабларда ёшларни божхона соҳаси билан яқиндан таништиришга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Урганч шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун божхона ходимларини бевосита хизмат олиб бораётган жойдан кузатиш имконини яратиш, божхона назоратини амалга оширишда қўлланиладиган замонавий техник воситалар ҳамда хизмат итлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида “Урганч аэропорти” чегара божхона постида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Ўқувчилар божхона назоратининг замонавий техник воситалари билан яқиндан танишиб ўз қўллари билан техник воситаларни ишлатиб кўришди. назорат техник воситаларини қўлланилиши ҳамда хизмат итининг ишлаш жараёнларининг гувоҳи бўлишди.

Шунингдек, божхона пости орқали товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари, олиб кирилиши ҳамда олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Учрашув якунида божхона постида хизмат олиб бораётган кинолог ходимларнинг “Утёс” ва “Линда” лақабли хизмат итларининг ўз вазифаларини аниқ бажариши ҳамда уларнинг кўргазмали чиқишларини ўқувчилар катта қизиқиш билан кузатишди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

20.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг