Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўқувчи-ёшларнинг божхона касбига меҳри уйғонди
969
Жорий йилнинг 17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида божхона органлари олдига ўсиб келаётган ёш авлодни мактабданоқ ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, божхона касбига меҳрини уйғотиш масъулияти юклатилган эди.
Ўқувчи-ёшларнинг божхона касбига меҳри уйғонди

Самарқанд шаҳридаги 33-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун “Божхоначи – шарафли касб” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни мактаб директори Р.Махмудов очиб бериб, сўзни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаевга берди.

Ўқувчиларга миллий божхона тарихи, божхона органларининг асосий вазифалари, вилоят божхона бошқармасининг божхона постлари фаолияти ҳамда Божхона институтига ўқишга кириш тартиби тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.    

Тадбир давомида ёшларга “Божхона заҳмати”, “Божхоначилар” номли клиплар ҳамда “Божхона институти” ҳақида тайёрланган слайдлар намойиш этилди.

Бундан ташқари, ўқувчиларга божхона назоратини амалга оширишда фойдаланиладиган назорат техник воситалари кўргазмаси ташкил этилди. Ўқувчилар божхона назоратининг замонавий техник воситалари билан яқиндан танишишди.

Божхоначилар томонидан тайёрланган викторина саволларига ҳам зукко ўқувчилар батафсил жавоб қайтаришди. Мактаб ўқувчилари божхоначиларга она Ватанни мадх этувчи куй ва шерлар айтишиб, кечага ўзгача файз улашди.

 Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчи-ёшларга ҳамда мактаб кутубхонасига божхоначилар томонидан бадиий китоблар совға қилинди.

Куннинг иккинчи ярамида ўқувчи-ёшлар, мактаб жамоаси, божхона фахрийлари ва ходимлари Самарқанд вилоят мусиқали драма театрига таклиф этилиб, уларга Фармон Тошев қаламига мансуб “Тазарру” номли спектакл намойиш этилди.

Ўтказилган тадбирдан ўқувчилар хурсанд бўлишганларини яшириб ўтиришмади.

Эндиликда режали равишда вилоят божхона бошқармаси томонидан ўқувчи-ёшларнинг қалбларида ватанпарвалик туйғусини ҳамда божхона касбига меҳр уйғотиш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинган.  

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати

20.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг