Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи –тадбиркор таянчи
7535
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган эътибор яратилаётган қулайликлар иқтисодиётимизнинг ривожланишига йўл очмоқда.
Божхоначи –тадбиркор таянчи

Жумладан, божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятни доимий  қўллаб-қувватлаш, улар дуч келаётган мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам мунтазам равишда жойларда тадбиркорлар билан давра суҳбатлари, учрашувлар ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги учрашув Термиз туманида жойлашган “Gold Agro Fresh” МЧЖ биносида бўлиб ўтди. Унда, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Умаров корхона раҳбарияти билан учрашиб, ишлаб чиқариш объекти фаолияти ва уларнинг экспорт ҳамда импорт жараёнларини ўрганди.

Мулоқотлар чоғида, Қ.Умаров томонидан корхона истиқболи, унда мавжуд муаммолар ва божхона соҳасига оид янгиликлар борасида сўз юритилиб, божхона органлари тадбиркорларга ўз ваколатлари доирасида доим амалий кўмак беришга тайёрлигини айтиб ўтди.

Маълумот учун,  "Gold Agro Fresh" маъсулияти чекланган жамияти  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи вилоятдаги йирик корхона ҳисобланади. Ҳозирда мазкур корхонада 1100 га яқин фуқаролар иш билан таъминланган бўлиб, Корхона томонидан 2021 йил давомида 4 миллион АҚШ доллардан ортиқ помидор, бодринг, карам ва бақлажон товарларини  Россия, Қозоғистон каби давлатларга экспорт қилган.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йилдан шу кунга қадар  корхонага  фаолияти учун хориждан келтирилган технологик асбоб ускуналар учун божхона тўловларидан 58,2 миллиард сўмлик имтиёз қўлланилган. Бундан ташқари, “Gold Agro Fresh” МЧЖ томонидан полиз маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ниятида.Умуман олганда, берилаётган бу каби имконият ва имтиёзлар, аҳоли саломатлигини асраш, янги иш ўринларини яратиш, иқтисодиёт тармоқларининг ҳамда тадбиркорлар фаолияти ривожланишига хизмат қилмоқда.

Тадбир якунида, тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч телефонига ҳамда вилоят божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225 24-51 рақамли  телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

20.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг