Яқинда Бухоро вилоят божхона бошқармаcида шахсий таркиб ходимлари ўртасида спортнинг волейбол, шахмат ва стол тенниси мусобақалари бўйича ўзаро беллашишди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар нафақат xодимларнинг жисмонан тайёргарликни синовда ўтказади, балки улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлаш, жамоада соғлом муҳитнинг юзага келишига хизмат қилади.
Шу куни бўлиб ўтган мусобақалар ичида энг қизиқарлиси дея шахмат мусобақалари эътироф этилди. Мусобақалар якунида эса, ғолибаларга эсдалик совғалари топширилди.
20.03.2022