Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар қарийб 700 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган косметика маҳсулотларини фош этишди
2002
Бугунги кунда юртимизда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун кенг имкониятлар ва енгилликлар жорий қилинаётганига қарамай айрим шахслар томонидан божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган ҳолда мўмай даромад орттириш мақсадида товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Божхоначилар қарийб 700 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган косметика маҳсулотларини фош этишди

Яқинда шу каби ҳолатлардан бири Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Чуқурсой" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фош этилди.

Хорижий давлатдан пойтахтимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият номига келган товарларга тегишли йўл-юк кузатув ҳужжатларига мувофиқ косметика ва пол учун ишлатиладиган ламинация қопламалари олиб келиниши лозим эди.

Аммо, божхоначилар мазкур товарларни божхона кўригидан ўтказишганида, божхона юк декларациясида кўрсатилган пол учун ишлатиладиган ламинация қопламалари товарлари мавжуд эмаслиги, уларнинг ўрнига эса ҳужжатда кўрсатилганидан ортиқча қиймати 690 миллион сўмлик, 22 турдаги 187 минг дона косметика товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат  юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

26.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг