Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Марғилонда фаолият юритаётган тадбиркор фаолияти кенгайтирилмоқда
896
Мамлакатимизда тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар ва ишбилармонлик муҳити яратилиши натижасида кўплаб янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилмоқда фаолият юритаётганлари эса кенгайтирилмоқда.
Марғилонда фаолият юритаётган тадбиркор фаолияти кенгайтирилмоқда

Марғилон шаҳрида 2013 йилда оилавий корхона сифатида ташкил этилган “Камрон пойабзал” корхонаси ҳозирда замонавий пойабзаллар ишлаб чиқарувчи корхонага айланди. Корхонада тўрт фаслга мос 50 турдаги пойабзаллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Йиллик ўртача 400 минг жуфт пойабзалларни ишлаб чиқаришда корхонада 100 нафарга яқин ишчилар меҳнат қилмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилаётган пойабзаллар Қирғизистон ҳамда Тожикистон Республикаларига, корхона ҳамкорлари томонидан Қозоғистон ва Туркманистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Корхонада кунлик ўртача 1000 жуфт оёқ кийимлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Амалда фойдаланилаётган ишлаб чиқариш воситалари Хитойдан келтирилган.

Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган пойабзаллар экспорти ва хом ашё товарлари импорти Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан тез ва сифатли расмийлаштириб келинмоқда. Божхона ходимлари мунтазам ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг корхоналарига борган ҳолда уларни амалдаги тартиблар, янги амалиётга киритилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона соҳасида берилаётган имтиёзлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиб келинмоқда.

Корхона раҳбари билан суҳбат жараёнида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнларини янада автоматлаштириш учун Туркия давлатидан янги ишлаб чиқариш линияларини олиб келиш режалаштирилаётганлиги ҳамда бу борада амалдаги тартиблар ҳамда ишлаб чиқариш воситаларини импортига берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Аҳамиятли томони, корхона раҳбари томонидан ишлаб чиқариш жараёнлари автоматлаштирилиши билан бир вақтда пойабзал ишлаб чиқарилиши кенгайтирилаётганлиги янги ишчи ўрнилари яратилиши билан ишчиларнинг ишсиз қолмаслигларига алоҳида эътибор қаратилган.

20.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг