Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида коррупцияга қарши курашиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди
1254
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “Божхонани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш чоралари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
“Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида коррупцияга қарши курашиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Унда ҳудуддаги ташқи иқтисодий фаолият субъектлари, божхона брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ва божхона пости ходимлари иштирок этди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимиз божхона тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада жорий йилнинг 17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳам божхона тизимида “коррупциядан холи” дастурини амалга ошириш соҳа раҳбарларининг энг устувор вазифаси бўлиши шартлигини кўрсатиб ўтдилар.

Эндиликда тизимда коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш орқали таъмагирлик ва коррупцияга йўл қўймаслик борасида топшириққа кўра соҳада замонавий комплеанс тизими жорий қилинади.

Тадбирда иштирокчиларга мазкур йўналишда йил якунигача бажарилиши белгиланган вазифалар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, иштирокчилар божхона соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Эслатиб ўтамиз, божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишингиз мумкин.

Дарҳақиқат, доимий равишда амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар   жамиятимизни коррупция ва жиноятчилик каби жирканч иллатлардан йироқда бўлишини таъминлайди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

18.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг