Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда “Божхоначи-шарафли касб” мавзусида тадбир ташкил этилди
1149
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 17 февраль куни Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда ёшларни божхона органларига қизиқтиришни энг аввало мактабдан бошлаш юзасидан ҳам муҳим топшириқлар бериб ўтилган эди.
Наманганда “Божхоначи-шарафли касб” мавзусида тадбир ташкил этилди

Шу мақсадда ҳозирда ҳар бир вилоятда алоҳида мактабни танлаб олиб, унда ўқувчиларни божхона соҳасига қизиқтиришга қаратилган алоҳида дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Дастурга мавофиқ танланган мактабларда ёшларни божхона соҳаси билан яқиндан таништириш, унинг сиру асрорларини ўқувчилик йилларидан бошлаб ўргатишга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан  Наманган шаҳридаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби танлаб олиниб, ушбу мактаб ўқувчилари учун божхона соҳаси билан таништиришга қаратилган илк тадбир ўтказилди.

Яъни, мактаб ўқувчилари учун Наманган вилояти божхона бошқармасида  “Божхоначи - шарафли касб” мавзусида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Кун аввалида Бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимлар мактабга ташриф буюриб, ўқувчиларга божхона органлари фаолияти тўғрисида дастлабки маълумотларни бердилар. Тадбирда Божхона органларининг 30 йиллиги муносабати билан “Божхона заҳмати”, “Божхоначилар”, “Қаҳрамон божхоначилар хотираси” мавзуларда таниқли хонандалар томонидан ижро этилган қўшиқлар учун ишланган клиплар намойиши ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирнинг қизиғи эса ҳали олдинда эди – ўқувчи ёшлар Наманган вилояти божхона бошқармасига ташрифи, уларни божхона фаолиятига доир кўргазмали намойишлар кутмоқда эди.

Бу ерда ўқувчилар божхона назоратининг замонавий техник воситалари билан танишишди, жанговар қурол-аслаҳаларни қўлларига олиб, ушлаб кўришар экан, божхонанинг заҳматини бир лаҳза бўлса-да ҳис қилиб кўришди.

Шундан сўнг, божхоначиларнинг тўрт оёқли “ёрдамчи”лари яъни хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ўтказилган тадбир давомида ўқувчи ёшлар “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига ташриф буюриб, Республикамиз ҳудидига импорт қилинаётган ташқи савдо юкларини божхона кўриги ва расмийлаштирувидан ўтказиш жараёнлари билан танишишди.

 

19.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг