Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга барчамиз масъулмиз
976
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамиз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масаладир. Ушбу долзарб масала узлуксиз жараён бўлиб, у бир-бирига боғлиқ сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-мафкуравий, маданий-маърифий тадбирлар мажмуасидан иборат.
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида  тарбиялашга барчамиз масъулмиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 17 февраль куни “Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир вилоят марказидаги мактабда ёшларнинг божхона соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, божхона иши йўналишида мактаб ўқувчилари билан бевосита бошқарма ва божхона постларида амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш топшириғи берилган эди.

Шу муносабат билан, 2022 йил 18 март куни Хоразм вилояти божхона бошқармаси вилоят Халқ таълими бошқармаси билан келишилган ҳолда Урганч шаҳридаги 18-сонли умумтаълим мактабида, мактабнинг
10-11-синф ўқувчилари билан “Божхоначи – шарафли касб” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Мазкур тадбирда, мактаб маъмурияти ҳамда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Уразалиев иштирок этди.

Дастлаб, ўқувчиларга божхона органларининг давлатимиз олдидаги вазифалари ҳамда юртимизга божхона чегаралари орқали кириб келаётган товар ва транспорт воситаларига ундириладиган божхона тўловлари, республикамиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига қабул қилиш тартиби ва ўқиш шароитлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир давомида, ўқувчиларга бошқарма томонидан “Божхона органларининг 30 йиллиги” муносабати билан тайёрланган видеоролик ҳамда “Божхона заҳмати”, “Божхоначилар”, “Қаҳрамон божхоначилар хотираси” мавзуларидаги видеоклиплар намойиш этилди.

Шундан сўнг, ёшлар божхона назоратининг замонавий техник воситаларини ҳамда жанговар қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишиб, ўз қўллари билан ишлатиб кўриш билан бирга, ушбу воситалардан фойдаланиш кўникмалари бўйича мастер-класслар ўтказилди.

Тадбир сўнгида, бошқарманинг чегара божхона постларида хизмат олиб бораётган кинолог ходимлар иштирокида кўргазмали чиқишлар қилинди. Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида тайёрланадиган гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол-яроғ, ўқдори, валюта қимматликларини қидириб топиш, тамаки маҳсулотларни қидириш шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати ва мина қидирув йўналишлари бўйича хизмат итлари тайёрланиши тўғрисида маълумот берилди.

Кинологлар томонидан гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол-яроғ, ўқдори ҳамда валюта қимматликларини қидириб топиш бўйича ўтказилган кўргазмали чиқишлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Бу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларни божхона соҳасига қизиқишини ошириш, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бир қаторда уларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

18.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг