Айни шу мавзуда, Тошкент вилояти божхона бошқармасида Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари иштирокида профилактик тадбир ташкил қилинди.
Бугунги кунда ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам соҳага нисбатан потенциал таҳдид манбаларини аниқлаш ва ҳимоя чораларини қўллаш бирламчи вазифалардан ҳисобланади.
Тадбирда сўзга чиққан Шухрат Дехканбаев ва Анвар Олимов, ёш ходимларга ўз устидан тинимсиз ишлашни, ҳалол ва виждонан хизмат қилиш кераклигини уқтирди.
Йиғилиш давомида, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мавзуга оид ишланган роликлар намойиш этилди.
Бу каби профилактик тадбирлар мунтазам ўтказилишига келишиб олинди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Шахсий хавфсизлик бўлими
18.03.2022