Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
14 миллиард сўмлик қинғир режа амалга ошмади
869
Божхона назоратини турли найрангларни қўллаган ҳолда четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
14 миллиард сўмлик қинғир режа амалга ошмади

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости орқали юртимизга олиб келинган контейнер ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Ҳужжатларга кўра, контейнерларда 24 тонна 500 кг. оғирликдаги асосан протеин, косметика маҳсулотлари ва газламалар олиб келинган эди.

Бироқ ўтказилган текширув натижасида эса, контейнерга ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча ҳамда ҳужжатларда умуман кўрсатилмаган 24 турдаги товарлар, шу жумладан парфюмерия ва косметика маҳсулотлари, маиший техника ва мебеллар, озиқ-овқат ва кийим-кечаклар ортилгани аниқланди.

Мазкур товарларнинг умумий қиймати эса 13 млрд. 679 млн. сўмни ташкил қилмоқда. Модомики, улар қонуний йўллар билан республикамизга импорт қилинганида эди, давлатимиз бюджетига 2 млрд. 183 млн сўмлик божхона тўловлари ундирилган бўлар эди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг