Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу пост орқали ҳаракатланаётган фуқаро И.Р. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 21 дона бронзага ўхшаш қаттиқ жисмдан турли шаклларда ўйиб ясалган тарихий буюмлар борлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология марказининг хулосасига мувофиқ, экспертизага тақдим қилинган 21 дона буюмлар Ўрта Осиёнинг XI-XIII асрларга оид ноёб топилмалари ҳисобланиши, Ўрта Осиё метрологияси учун муҳим тарихий манба эканлиги тўғрисида маълумот берилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
18.03.2022