Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи
935
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан мунтазам равишда туман ва шаҳарларда турли учрашувлар ташкил этилмоқда.
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи

Шундай тадбирлардан навбатдагиси “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлиб ўтди. Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев ҳамда бошқарманинг масъул ходимлари иштирокида вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари тингланди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Ушбу бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига  жавоблар олишди.

Божхона расмийлаштируви юзасидан келгусидаги ишлар режаси бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланди ҳамда учрашув давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар қайд этиб борилди.

Вилоят божхоначилари томонидан бу каби учрашувлар туман ва шаҳарларда давом эттирилмоқда.

18.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг