Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил қилинди
8060
Юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилаш орқали тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида божхона соҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.
Тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил қилинди

Шу жумладан, жойларда сайёр қабулларни ўтказиш ва бу орқали ТИФ қатнашчиларининг муаммоларини чуқур ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда ечимини топиш айни дамда долзарб масала бўлиб келмоқда.

Ана шундай сайёр қабуллардан бири “Авиа-юклар” ТИФ божхона постида комплекс бошлиғининг биринчи ўринбосари Зафар Сангинов ва тегишли бўлим бошлиқлари иштирокида бўлиб ўтди.

Қабул давомида ташқи иқтисодий фаолият йўналишига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётда қўлланилиши, мавжуд муаммолар муҳокамаси ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбиркорларни қийнаётган бир қатор масалаларга тушунтиришлар берилди. Хусусан, товарларни божхона режимларига расмийлаштириш, “Ягона дарча” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали олинадиган маълумотлар рўйхати, импортни амалга оширишдаги имтиёзлар ва бошқа бир қатор янгиликлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Ўз навбатида ТИФ қатнашчиларининг таклифлари ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Шунигдек, Шахсий хавфсизлик бўлими томонидан тадбиркорларга коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сўнги янгиликлар, ўтказилаётган тадбирлар хақида маълумот бериб ўтилди ва бошқарма томонидан ўтказилаётган аноним сўровларда иштирок этиш таклифи берилди.

18.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг